Дастлаб, бу ерда диспансернинг малакали мутахассислари Республикамиздаги юрак қон-томир касалликларга ихтисослашган клиникаларнинг малакали мутахассислари билан ҳамкорликда 4 та беморда коронар қон-томирлари билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиб, коронар қон -томирларига стенд ўрнатишган бўлса, бугунги кунга келиб бундай амалиётлар сони 25 дан ошиб кетди.
Қолаверса, Сирдарёлик малакали мутахассислар томонидан 50 дан ортиқ беморда коронарография диагностик амалиёти ҳам муваффақиятли ўтказилди. Бу эса беморларга аниқ ташхис қўйиш имконини берди. Диспансерда даволанган ва даволанаётган беморларни аҳволи яхши.
Рентгенендоваскуляр жарроҳлик бўлими мазкур диспансер ишга тушмасдан аввал турли оворагарчилик ва муаммоларга дуч келаётган эди. Энди бундай муаммоларга ўрин қолмади. Қолаверса, қўшни давлат, қўшни вилоят фуқаролари ҳам юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ касалликларини даволатиш, соғлиқларини тиклаш учун Сирдарёлик кардиологларга мурожаат қила бошлади.
Сирдарёлик мутахассислар бу билан чекланибгина қолмай, юрак қон-томири билан боғлиқ касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш устида изланишларни давом эттиряпти.
Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят
Соғлиқни сақлаш бошқармаси
матбуот хизмати ходими.