Бу ҳақда Сирдарё вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилигича шу йилнинг 1-8 август кунлари юртимиз мезбонлигида шахматнинг рапид (тезкор) ва блис йўналишлари бўйича 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ҳамда 20 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 20 та мамлакатидан 269 нафар шахматчи ғолиблик учун даъвогарлик қилмоқда.

Куни кеча мазкур нуфузли турнирнинг рапид йўналиши бўйича баҳсларида Сардоба тумани 18-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Баҳром Бахриллаев бу циклда 9 имкониятдан 7 очко жамғарди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, Баҳром Бахриллаев 6-7 август кунлари ўтказиладиган блис йўналишидаги баҳсларда ҳам иштирок этади.