Коронавирус инфекциясига қарши курашда фаол иштирок этиб келаётган 195 нафар Сирдарёлик тиббиёт ходимлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд медицина институтининг профессор ўқитувчилари ҳамда малакали мутахассислари томонидан қайта ўқитилди.

Ўқишни муваффақиятли тамомлаб, билим ва кўникмаларини янада оширишга муваффақ бўлган ушбу тиббиёт ходимларига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг махсус сертификатлари топширилди.

Сертификатларни топшириш жараёнида фидойи тиббиёт ходимларининг коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда ўрнак кўрсатиш баробарида коронавирусга чалинган беморларни «ихтисослаштирилган стационар шароитида ташхисот ва даволаш» мавзусидаги узлуксиз касбий малакага эга бўлгани таъкидланди.

Ғулом ПРИМОВ,

Сирдарё вилоят

соғлиқни сақлаш бошқармаси

матбуот хизмати ходими.