Улар Избоскан тумани Урганжи маҳалласидаги "Маҳаллабай" тизимли ишларни ўргандилар. Сафар  давомида маҳалланинг тадбиркорлари иш фаолияти ва ютуқлари билан танишдилар.

Бундан ташқари  маҳаллада “Соҳиб омад баракаси” кластери томонидан ишга туширилган “And gold” тикув-трикотаж корхонасининг фаолияти ҳам ишчи гуруҳи эътиборини тортди.

Шундан сўнг, Андижон туманида  4 минг гектар ер майдонида қурилиш ишлари бошланган Янги Андижон шаҳрида бўлишди.

Шунингдек, Андижон тумани Шоҳизинда маҳалласида кредит олиб ўз тадбиркорлигини бошлаган аёллар иш фаолияти билан танишилди.

Бир сўз билан айтганда Андижон вилоятидаги маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари, айниқса, маҳалла идорасидаги шарт-шароитлар, маҳаллага берилаётган эътибор ишчи гуруҳи аъзоларини қувонтирди.