Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бириктирилган кардиолог, терапевт, хирург, акушер-гинеколог, эндокринолог, педиатрлардан иборат гуруҳ аъзолари иштирокида ўтказилган тиббий кўрикда ҳудудда истиқомат қилаётган 200 дан ортиқ фуқаролар, уйда ётиб қолган 12 нафар беморлар ва уларга қаровчи аҳоли вакиллари саломатлиги текширилди.
Кўрик давомида 50 нафардан ортиқ фуқарода юрак қон-томир тизими, эндокрин тизим, овқат ҳазм қилиш тизими, сийдик ва таносил аъзолари тизими, ҳаракат-таянч аъзолари тизими ва бошқа аъзоларда турли даражадаги касалликлар борлиги аниқлашди.
Ўтказилган тиббий кўрик жараёнида 5 нафар бемордан 3 нафарида юрак ишемик касаллиги, зўриқишдаги стабил стенокардиянинг иккинчи даражаси билан туман тиббиёт бирлашмасининг терапия бўлимига, яна икки нафари эса бел-думғаза умуртқалари остеохондрози ва радикулопатияси ташхиси билан тиббиёт бирлашмага ётқизилди. Касаллик аниқланган беморларнинг 4 нафари бел-думғаза умуртқалари диск чурраси, қандли диабетнинг иккинчи типи, оғир кечиш, декомпенсация босқичи, қўшма жароҳат, мия лат ейишдан кейинги ҳолат, геморрагик инсульт, чап томонлама гемипарез ташхиси билан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига ётқизиш масаласи ҳал этилди.
Бундан ташқари 5 нафар беморга Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида, жумладан Тошкент тиббиёт академияси, Республика Педиатрия илмий текшириш институти, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий текшириш институти, ҳамда Тошкент тиббиёт академиясида даволаниш бўйича йўлланмалар берилди.
Бу туман марказидан анча олисда яшайдиган Шоликор маҳалласи аҳолиси учун жуда қўл келди, деб хабар беради Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.