Материалда хорижий инвесторларнинг Ўзбекистондаги франчайзинг асосида олиб борадиган фаолиятининг ҳуқуқий асослари, республикада ушбу соҳада яратилган меъёрий-ҳуқуқий база ҳақида батафсил маълумот берилган.
Муаллиф Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хорижий компаниялар учун кенг имкониятлар очаётганини таъкидлаган. Хусусан, республикада франчайзинг тобора жозибадор бўлиб бормоқда.
Франчайзинг - бу маҳсулот ва хизматларни тарқатиш усулидир. Яъни, бу муваффақиятли фаолият юритаётган компанияларни кўпайтиришнинг бир йўли ҳисобланади.
Ўзбекистон билан сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги истиқболлари тавсифланган мақола Саудия арабистонилик инвесторларни мамлакатимизга жалб қилишни рағбатлантиришга қаратилган.