Бу ҳақда pravda.sk.интернет портали хабар берди.
“Қоплон сақланаётган хонадан ҳаёт белгилари бўлмаган жасад топилди”, дея маҳаллий полиция матбуот котиби Петра Ковачикованинг сўзларидан иқтибос келтиради портал.
Портал маълумотларига кўра, шахсий ҳайвонот боғида маймунлар, турли турдаги ёввойи мушуклар ва экзотик қушлар, шунингдек, пума боқилган. Қўшни уйларнинг аҳолиси кун бўйи қўшнисини кўрмаганидан хавотирланиб, полицияга мурожаат қилган.
Худди шундай ҳодиса тахминан бир йил аввал Жилина шаҳридаги шахсий ҳайвонот боғида содир бўлган, унинг эгаси шер ҳужумига учраб ҳалок бўлганди, деб хабар беради tass.ru.