Фақат оғир дастурларгина янги смартфоннинг ишини секинлаштириши ва батареянинг ишлаш муддатини қисқартириши мумкин, — деди “Прайм” агентлигига  НАФИ таҳлилий  маркази, “Рақамли фуқаро” платформаси мутахассиси Владимир Гриценко.

“iOS” ва “Android”даги смартфонларнинг дастурлар туфайли секинлашиши ҳар хил йўллар билан содир бўлади. Масалан, Androidда ишлаб чиқарувчи томонидан олдиндан ўрнатилган дастурлар, шунингдек турли антивируслар, тозалагичлар тизимни секинлаштириши мумкин, — дея таъкидлайди эксперт.
Яхшиси ишлаб чиқарувчининг ўрнатилган веб-браузерларидан фойдаланмаслик керак, деди у. Chrome, Firefox ёки  Edge каби дастурлар билан ишлаш яхшироқдир. Агар сиз фақат расмий дўконлардан дастурларни ўрнатган бўлсангиз, сизга доимий равишда ишлайдиган антивирус керак эмас.
Эски қурилмаларда Facebook, YouTube, Instagram  секинлашиши мумкин. Сунъий интеллектни фонда ўқитиш, фотосуратларни синхронлаштириш, тизимнинг захира нусхаси ва шунга ўхшаган сабаблар ҳам смартфоннинг секин ишлашига сабаб бўлади. Мутахассис хизматларнинг енгил версияларидан фойдаланишни маслаҳат беради. Шунда телефон тезроқ ишлаши керак.