promo
Аичи-Нагоя-2026: Ўткирбек Жўраев Осиё ўйинларида олтин медалга сазовор бўлди Электроника бўйича етакчи мамлакатлар рейтинги эълон қилинди Болаларга профилактик эмлашлар қачон ва қайси касалликларга қарши ўтказилади? Тўрткўл туманидаги хонадонлардан “героин” ва “опий” гиёҳвандлик воситалари топилди Хоразмга 47 дона замонавий автобус олиб келинди
Тема
Размер шрифта
0%

  • O`zb
  • Ўзб
  • Рус
  • En
  • Ққ
  • Kz
  • Tj
Yuz uz
  • Сиёсат
    • Сиёсат
    • Ҳукумат
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Ҳужжатлар
    • Сайлов
  • Иқтисодиёт
    • Саноат
    • Молия
    • Агросектор
    • Урбанизация
    • Рақамлаштириш
    • Транспорт
    • Энергетика
    • Инвестициялар
    • Бизнес
  • Жамият
    • Мамлакатимизда
    • Ташвишли хабар
    • Суҳбат
    • Саломатлик
    • Ижтимоий ҳаёт
    • Бўш вақтда
    • Хавфсизлик
    • Ҳарбий
    • Яшил сайёра
  • Фан ва таълим
    • Таълим
    • Кейинги авлод
    • Фан
  • Маданият
  • Туризм
  • Спорт
  • Дунёда
    • Воқеа-ҳодисалар
    • Долзарб
    • ОАВ Ўзбекистон ҳақида
    • Биласизми?
  • Медиа
    • Видеотека
    • Фото
  • Фикр
Меню
Uz O’z Рус En Kk Kz Tj
Сиёсат
Сиёсат Ҳукумат Халқаро ҳамкорлик Ҳужжатлар Сайлов
Иқтисодиёт
Саноат Молия Агросектор Урбанизация Рақамлаштириш Транспорт Энергетика Инвестициялар Бизнес
Жамият
Мамлакатимизда Ташвишли хабар Суҳбат Саломатлик Ижтимоий ҳаёт Бўш вақтда Хавфсизлик Ҳарбий Яшил сайёра
Фан ва таълим
Таълим Кейинги авлод Фан
Маданият
Туризм
Спорт
Дунёда
Воқеа-ҳодисалар Долзарб ОАВ Ўзбекистон ҳақида Биласизми?
Медиа
Видеотека Фото
Фикр
Янгиликларга қайтиш

Собиқ жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мамлакатимизда 14 янв 2023, 13:29 3 816

Фуқаро М.Д.нинг Коррупцияга қарши курашиш агентлигига собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати асосида белгиланган тартибда ўрганиш ўтказилди.

Мурожаатда келтирилган важларни холис ўрганиш мақсадида, ваколатли идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг айрим мансабдор шахслари томонидан бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, 2019 йилда Италиянинг Пьедилуко шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган турнир ҳамда ўқув йиғини машғулотида  Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирокини таъминлаш учун давлат бюджетидан 334,0 млн сўм, 20.680 Евро ва 1500 АҚШ доллари ажратилган. Бироқ, ўрганишлар давомида ушбу халқаро тадбирлар учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Шунингдек, 2019 йилда Токио ва Пекин шаҳарларида синхрон сузиш бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда ушбу тадбирларга масъуллар 1015 АҚШ доллари миқдорида ортиқча харажатга йўл қўйган.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан 2020 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан спорт жиҳозлари сотиб олиш учун “Машхим” МЧЖ, “Араббой спорт” ХК ва “Спорт жиҳоз люкс” ХКлари билан 45 та ҳолатда 15 млрд сўмлик шартномалар тузилган. Ўрганишда 6 та шартнома бўйича сотиб олинган 2,9 млрд сўмлик жиҳозларнинг фойдаланиш учун тарқатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ўрганиш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текшириш ўтказилиб, натижаси бўйича прокуратура идоралари томонидан Жиноят Кодекси 167-моддасининг 3-қисми, “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:
#Коррупцияга қарши кураш #Жиноят иши

Ушбу мавзудаги материаллар

Зангиота туманида фирибгарлик йўли билан тадбиркордан пул олган шахслар ушланди
Хавфсизлик
Зангиота туманида фирибгарлик йўли билан тадбиркордан пул олган шахслар ушланди
24 сен 2026, 10:51 465
Сурхондарё вилоятида туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи пора билан ушланди
Хавфсизлик
Сурхондарё вилоятида туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи пора билан ушланди
22 сен 2026, 10:18 725
Оҳангаронда қурилиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди
Хавфсизлик
Оҳангаронда қурилиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди
18 сен 2026, 09:55 1 692
Фарғона вилоятида туман кадастр бўлими мутахассиси ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи пора билан ушланди
Хавфсизлик
Фарғона вилоятида туман кадастр бўлими мутахассиси ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи пора билан ушланди
16 сен 2026, 14:17 2 622
“Умра” зиёратига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош қилинди
Хавфсизлик
“Умра” зиёратига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош қилинди
16 сен 2026, 10:15 1 577
Давлатобод тумани ММТБда 1 млрд сўмлик бюджет маблағларининг талон-торож қилингани фош этилди
Хавфсизлик
Давлатобод тумани ММТБда 1 млрд сўмлик бюджет маблағларининг талон-торож қилингани фош этилди
15 сен 2026, 12:03 1 361
Янги Ўзбекистоннинг Янги Қорақалпоғистони  ислоҳатлар майданига айланган
Мамлакатимизда
Янги Ўзбекистоннинг Янги Қорақалпоғистони ислоҳатлар майданига айланган
24 сен 2026, 17:27 304
Умумий ўрта таълим ташкилотларида “Juniors Tennis Initiative” дастури жорий қилинади
Мамлакатимизда
Умумий ўрта таълим ташкилотларида “Juniors Tennis Initiative” дастури жорий қилинади
24 сен 2026, 09:54 420
Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш ва уларни текшириш тартиби белгиланди
Мамлакатимизда
Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш ва уларни текшириш тартиби белгиланди
24 сен 2026, 09:44 514
Сўнгги янгиликлар
Янги Ўзбекистоннинг Янги Қорақалпоғистони  ислоҳатлар майданига айланган
Янги Ўзбекистоннинг Янги Қорақалпоғистони ислоҳатлар майданига айланган
24 сен 2026, 17:27 194

  • Аичи-Нагоя-2026: Ўткирбек Жўраев Осиё ўйинларида олтин медалга сазовор бўлди
    24 сен 2026, 16:43 332
  • Электроника бўйича етакчи мамлакатлар рейтинги эълон қилинди
    24 сен 2026, 16:03 267
  • Андижонда иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг устувор вазифалари белгиланди
    24 сен 2026, 15:48 753
  • Болаларга профилактик эмлашлар қачон ва қайси касалликларга қарши ўтказилади?
    24 сен 2026, 15:36 285
  • Тўрткўл туманидаги хонадонлардан “героин” ва “опий” гиёҳвандлик воситалари топилди
    24 сен 2026, 15:25 335
Оммабоп янгиликлар
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
11 сен 2026, 12:06 87 677

  • Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
    21 сен 2026, 16:23 19 566
  • «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
    17 сен 2026, 00:41 17 724
  • Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
    18 сен 2026, 10:06 16 751
  • Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
    7 сен 2026, 09:28 11 557
  • Қидирувдаги шахс аёлларни террорчилик ташкилотларига жалб қилгани айтилмоқда
    19 сен 2026, 11:13 10 363
© 2026 “Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari tahririyati DM
Биз ҳақимизда Муаллифлар Алоқа Бўш иш ўринлари Материаллардан фойдаланиш қоидалари

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ишлаб чиқарди yuz.uz
  • Telegram
  • Facebook
  • logo
  • Instagram
  • YouTube