promo
Ўзбекистон ва АҚШ 12 миллиард долларлик лойиҳалар бўйича 54 та келишув имзолади 2026 йили 1 140 километр канални бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда Урганч давлат университетида Конфуций институти ташкил этилди Сержио Горни Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида Марко Рубиони Ўзбекистон Республикасининг “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисида
Тема
Размер шрифта
0%

  • O`zb
  • Ўзб
  • Рус
  • En
  • Ққ
  • Kz
  • Tj
Yuz uz
  • Сиёсат
    • Сиёсат
    • Ҳукумат
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Ҳужжатлар
    • Сайлов
  • Иқтисодиёт
    • Саноат
    • Молия
    • Агросектор
    • Урбанизация
    • Рақамлаштириш
    • Транспорт
    • Энергетика
    • Инвестициялар
    • Бизнес
  • Жамият
    • Мамлакатимизда
    • Ташвишли хабар
    • Суҳбат
    • Саломатлик
    • Ижтимоий ҳаёт
    • Бўш вақтда
    • Хавфсизлик
    • Ҳарбий
    • Яшил сайёра
  • Фан ва таълим
    • Таълим
    • Кейинги авлод
    • Фан
  • Маданият
  • Туризм
  • Спорт
  • Дунёда
    • Воқеа-ҳодисалар
    • Долзарб
    • ОАВ Ўзбекистон ҳақида
    • Биласизми?
  • Медиа
    • Видеотека
    • Фото
  • Фикр
Меню
Uz O’z Рус En Kk Kz Tj
Сиёсат
Сиёсат Ҳукумат Халқаро ҳамкорлик Ҳужжатлар Сайлов
Иқтисодиёт
Саноат Молия Агросектор Урбанизация Рақамлаштириш Транспорт Энергетика Инвестициялар Бизнес
Жамият
Мамлакатимизда Ташвишли хабар Суҳбат Саломатлик Ижтимоий ҳаёт Бўш вақтда Хавфсизлик Ҳарбий Яшил сайёра
Фан ва таълим
Таълим Кейинги авлод Фан
Маданият
Туризм
Спорт
Дунёда
Воқеа-ҳодисалар Долзарб ОАВ Ўзбекистон ҳақида Биласизми?
Медиа
Видеотека Фото
Фикр
Янгиликларга қайтиш

Собиқ жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мамлакатимизда 14 янв 2023, 13:29 3 923

Фуқаро М.Д.нинг Коррупцияга қарши курашиш агентлигига собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати асосида белгиланган тартибда ўрганиш ўтказилди.

Мурожаатда келтирилган важларни холис ўрганиш мақсадида, ваколатли идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг айрим мансабдор шахслари томонидан бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, 2019 йилда Италиянинг Пьедилуко шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган турнир ҳамда ўқув йиғини машғулотида  Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирокини таъминлаш учун давлат бюджетидан 334,0 млн сўм, 20.680 Евро ва 1500 АҚШ доллари ажратилган. Бироқ, ўрганишлар давомида ушбу халқаро тадбирлар учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Шунингдек, 2019 йилда Токио ва Пекин шаҳарларида синхрон сузиш бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда ушбу тадбирларга масъуллар 1015 АҚШ доллари миқдорида ортиқча харажатга йўл қўйган.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан 2020 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан спорт жиҳозлари сотиб олиш учун “Машхим” МЧЖ, “Араббой спорт” ХК ва “Спорт жиҳоз люкс” ХКлари билан 45 та ҳолатда 15 млрд сўмлик шартномалар тузилган. Ўрганишда 6 та шартнома бўйича сотиб олинган 2,9 млрд сўмлик жиҳозларнинг фойдаланиш учун тарқатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланди.

Ўрганиш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текшириш ўтказилиб, натижаси бўйича прокуратура идоралари томонидан Жиноят Кодекси 167-моддасининг 3-қисми, “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:
#Коррупцияга қарши кураш #Жиноят иши

Ушбу мавзудаги материаллар

Гиёҳванд моддаларни болалар ўйинчоғи ичига яшириб пойтахтга олиб ўтаётган шахс қўлга олинди
Хавфсизлик
Гиёҳванд моддаларни болалар ўйинчоғи ичига яшириб пойтахтга олиб ўтаётган шахс қўлга олинди
18 окт 2026, 10:13 787
Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Хавфсизлик
Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
16 окт 2026, 15:46 1 913
Наманган вилоятида сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинди
Хавфсизлик
Наманган вилоятида сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинди
15 окт 2026, 13:38 1 573
GSM-шлюз қурилмаларидан ноқонуний  фойдаланиб, сохта Call-марказ ташкил қилган жиноий гуруҳ фош этилди
Хавфсизлик
GSM-шлюз қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиб, сохта Call-марказ ташкил қилган жиноий гуруҳ фош этилди
15 окт 2026, 09:05 1 319
Қибрай туманида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари пора билан ушланди
Хавфсизлик
Қибрай туманида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари пора билан ушланди
14 окт 2026, 10:23 1 700
Гулистонда нарколаборатория фош қилинди
Хавфсизлик
Гулистонда нарколаборатория фош қилинди
14 окт 2026, 09:20 1 112
Сифат талабларига жавоб бермаган 73 номдаги маҳсулот аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди
Мамлакатимизда
Сифат талабларига жавоб бермаган 73 номдаги маҳсулот аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди
19 окт 2026, 10:07 494
Ўзбекистон аҳолиси 39,5 млндан ошди
Мамлакатимизда
Ўзбекистон аҳолиси 39,5 млндан ошди
19 окт 2026, 09:46 1 076
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига янги ўринбосарлар тайинланди
Мамлакатимизда
Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига янги ўринбосарлар тайинланди
17 окт 2026, 19:18 1 136
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон ва АҚШ 12 миллиард долларлик лойиҳалар бўйича 54 та келишув имзолади
Ўзбекистон ва АҚШ 12 миллиард долларлик лойиҳалар бўйича 54 та келишув имзолади
19 окт 2026, 22:08 32

  • 2026 йили 1 140 километр канални бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
    19 окт 2026, 22:03 146
  • Урганч давлат университетида Конфуций институти ташкил этилди
    19 окт 2026, 21:57 157
  • Сержио Горни Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида
    19 окт 2026, 21:54 154
  • Марко Рубиони Ўзбекистон Республикасининг “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисида
    19 окт 2026, 21:52 149
  • Ўзбекистон Президенти Марко Рубио ва Сержио Горни давлат мукофотлари билан тақдирлади
    19 окт 2026, 21:48 361
Оммабоп янгиликлар
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
9 окт 2026, 19:35 23 152

  • Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
    14 окт 2026, 10:54 13 833
  • Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
    29 сен 2026, 10:10 8 875
  • Давлатимиз раҳбари таълимдаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди
    30 сен 2026, 12:40 8 305
  • Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
    6 окт 2026, 18:20 6 438
  • Президентимиз устоз ва мураббийлар билан учрашиб, таълим соҳасидаги янги ташаббусларни белгилаб берди
    30 сен 2026, 17:22 6 237
© 2026 “Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari tahririyati DM
Биз ҳақимизда Муаллифлар Алоқа Бўш иш ўринлари Материаллардан фойдаланиш қоидалари

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ишлаб чиқарди yuz.uz
  • Telegram
  • Facebook
  • logo
  • Instagram
  • YouTube