Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан “А.” АЖ қўшма корхонасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, қўшма корхонанинг 5-омбори собиқ мудири Х.А. ва бошқалар ўзининг моддий жавобгарлигидаги 95,3 млн сўмлик кабель маҳсулотини гўёки қолдиқда турганлиги ҳақида ҳисоботларни сохталаштириб, аслида эса уларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишиб, жамият манфаатларига кўп миқдорда зарар етказишганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.А. ва корхонанинг бошқа масъул ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.