Ўйинда дастлаб "Сўғдиёна" вакили Жавоҳир Қаҳрамонов 28 дақиқада пеналтидан ҳисобни очди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якун топди.
Иккинчи бўлимнинг 54 дақиқасида "Насаф" вакили Ҳусайн Норчаев 11 метрлик жарима тўпини амалга ошириб орадаги мувозанатни тиклади.
68 дақиқага келиб "Насаф" вакили Марко Станоевич "Сўғдиёна" дарвозасига тўп кирититиб ҳисобни 1-2 кўринишига келтирди.
Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганда "Сўғдиёна" вакили Шохруз Норхонов "Насаф" дарвозасига тўп киритиб ўртадаги фарқни тенгалаштирди. Шу тариқа жамоалар 2-2 ҳисобини қайд этишди. Гуруҳдаги бошқа ўйинда "Бунёдкор" вакиллари "Рубин" жамоасини йирик ҳисоб билан мағлубиятга учратишди.