Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ОФК Кубоги ярим финалига чиққани ҳақида аввал хабар берган эдик. Кеча жиззахликларнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.

Малайзиянинг “Куала Лумпур” жамоаси плей-офф учрашувини сафарда Ҳиндистоннинг “Моҳун Баган” клубига қарши ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозониди.

“Сўғдиёна” – “Куала Лумпур” баҳси 5 октябрь куни Жиззахда бўлиб ўтади. Ушбу ўйин ғолиби ОФК Кубоги финалида “Ас-Сиб” (Уммон) – “Ар-Риффа” (Баҳрайн) жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.

Ҳозирча финал ўйиннинг санаси ва қаерда ўтказилиши маълум эмас.