"Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг молиявий мониторинг қўмитаси, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари О. Абишевнинг иқтисодий тергов хизмати ходимлари томонидан бюджет маблағларини ўзлаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинганлиги фактини тасдиқлайди", - дейилади хабарда.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига мувофиқ, судгача тергов маълумотлари ошкор қилинмайди.
Олжас Абишев 2018 йилда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. У рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлиги масалалари учун масъул эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш хизмати раҳбари Алик Шпекбаев икки вазирликнинг юқори лавозимли амалдорларига қарши жиноий ишлар очилганини айтган эди.