Мана шундай муҳим масалалар ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Куни кеча 2022 йилнинг 1 апрел санасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган Ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ҳам шулар жумласидандир.

Дарҳақиқат, йиғилиш давомида таъкидланган  сўнгги уч йилда 118 та спорт мажмуаси, маҳаллаларда 7 мингта спорт майдончаси фойдаланишга топширилганлиги бугунги кунда 3500 та мини-футбол, 6 мингта баскетбол, волейбол, 663 та бадминтон майдонлари, мингдан ортиқ фитнес заллари мавжудлиги, ҳар бир туман ва шаҳар марказларида “Саломатлик йўлаклари” ва велосипед йўллари ташкил этилганлиги ҳақидаги фактлар юртимизда спортга бўлган эътибор ва бу борада амалга оширилаётган ҳаракатлар сифатида мисол қилишимиз мумкин.

Юртимизда ёшлар қатлами юқори ҳисобланиб, улар орасидан уюшмаган ёшларни  спортга жалб қилиш, халқаро ареналардан спорт соҳасида мамалакатимиз нуфузини кўкларга оширишга, уюшмаган ёшларни эса бандлик билан таъминлаш имкон беради. Шуни айтиб ўтиш жоизки, спортни оммалаштириш борасида Бухоро вилоят кесимида ҳам қатор янгилик ва имкониятлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Бухоро спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда "5 ташаббус олимпиадаси" нинг спорт йўналиши бўйича оммавий спорт олимпиадаси мусобақалари ўтказилмоқда. Ушбу олимпиада мусобақалари доирасида 4000 нафар уюшмаган ёшларни қамраб олишга эришилди. Асосийси аҳолининг 7-30 ёшгача бўлган қатлами вакилларини оммавий тарзда спорт билан мунтазам шуғуллантиришлари учун механизм яратиш, маҳаллаларда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жиноятчиликни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш мақсадида ҳам ушбу оммавий спорт мусобақалари ташкил этилди.

 Шунингдек, Бухоро давлат университетининг Жисмоний маданият факультети профессор-ўқитувчилари томонидан маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ҳамда кексалар иштирокида спорт мусобақалари ташкил қилинаётгани фикримиз далилидир.

Рауф Рахмонов,

Бухоро давлат университети Факултетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси доценти

Рустам Раҳимбоев,

      Бухоро давлат университети  Жисмоний маданият факультети 2- босқич талабаси