Эслатиб ўтамиз, платформада Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшдан ошган фуқаролари пиёда юриш ва югуриш иловасидан фойдаланиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказиши ҳамда ўзларига тегишли мукофот пулларини қўлга киритишлари мумкин.
Август ойида ҳам республикамиз бўйича туманлар кесимида 203та ғолиб аниқланди. Афсуски, учта туман аҳолиси ҳалигача платформадан фойдаланишмаган.
2021 йилнинг август ойи якунларига кўра, туман, ҳудуд ва Республика миқёсидаги ғолибларга умумий ҳисобда 68 900 000 сўм маблағ тўлаб берилган.
Қуйида жорий йил август ойида туманлар, ҳудудлар ва Республика кесимида ғолиб бўлган юртдошларимиз билан танишинг:





