Тарғибот гуруҳи аъзолари Олмазор туманидаги 28-умумтаълим мактабида бўлиб, касалликлар профилактикаси ва саломатлик сирлари,  инсоннинг турли қирраларини ривожлантириш, муваффақиятга эришиш омиллари хусусида тушунтириш ишларини олиб борди.  

Шунингдек, ўқувчиларга COVID-19 коронавирус пандемиясининг юзага келиши дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолининг соғлом ҳаёт кечириш даражасига кўрсатган таъсири, коронавирус инфекцияси аввало юрак-қон томир ва нафас йўллари ҳамда семизлик касаллигига чалинган фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши, инфекциядан сақланишда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти беқиёс эканлиги тушунтирилди.

Зарарли одатлардан воз кечиб, оммавий спорт билан доимий шуғулланиш, тўғри овқатланиш, хусусан таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик, бир сўз билан айтганда, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаёт тарзимизга айлантиришимиз зарурлиги етказилди.