Фильм режиссёрлар  Даниель Аcади Фаэзи, Мила Жлуктенко, оператор Садриддин Шаҳобиддиновлардан иборат ижодий гуруҳ томонидан ишланди.  

Мазкур кинокартина “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги “Кино 5 кунда” ёш режиссёрлар лойиҳасида германиялик ижодкорлар билан бирга яратилган.

“Соҳил” қисқа метражли фильмида Оролбўйида яшайдиган балиқчи ҳақида ҳикоя қилинади.

Маълумот учун, “Кино 5 кунда” танловида Филиппин, Беларусь, Испания, Япония, Ҳиндистон, Россия, Арманистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан ёш киноижодкорлар иштирок этишди.