Унда Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Қозоғистондан жами 63 жамоа эркаклар, аёллар ҳамда микст йўналишида ғолиблик учун курашди.

Қозоғистонлик таниқли шоир, ёзувчи, адабиётшунос, давлат ва жамоат арбоби Ўлжас Сулейманов таваллудининг 85 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро турнир мамлакатимиз соҳил волейболчилари учун халқаро майдондаги илк мусобақа сифатида тарихга кирди. Қувонарлиси вакилларимизнинг дебюти муваффақиятли чиқди.

Халқаро турнир учта йўналишда, яъни 2х2 (эркаклар ва аёллар), 4х4 (эркаклар ва аёллар) ҳамда фахрийлар (+40 ёш ва +50 ёш) ўртасида ташкил этилди.

2х2 йўналишида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган жамоаларнинг омади чопмаган бўлса, 4х4 йўналишидаги мусобақаларда иштирок этган жамоамиз бош совринни қўлга киритди.

Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари фахрли 2-ўринни эгаллади.