Тошкент фотосуратлар уйида «Соҳир қалам мўъжизаси» III Республика хаттотлик ва миниатюра кўргазмаси ва унда Бухоро миниатюра мактаби тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари 28204 нафарни, шогирдлар сони 116 744 нафарни ташкил этади. Ҳунармандчиликнинг хаттотлик ва миниатюра йўналишида эса, 212 нафар уста ҳунарманд фаолият олиб бормоқда.

Республика «Ҳунарманд» уюшмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда ҳар йили барча ҳудудларда хаттотлик ва миниатюра асарларидан ташкил топган кўргазма ташкил этилган.

«Хаттотлик санъатининг миллий ҳунармандчиликдаги ифодаси» мавзусидаги илмий-амалий конференцияда республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари, санъатшунослар, хаттотлар, ҳунармандлар, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Ўзбекистон Бадиий академияси Олий таълим муассасалари вакиллари, Фанлар академияси ва бошқа ташкилотлардан соҳа мутахассислари, олимлар, хаттотлар, санъатшунослар қатнашди.

Анжуман материаллари китоб ҳолида чоп этилган бўлиб, маърузаларда келтирилган маълумотлар маданиятимиз тарихини бойитади, уларни тарғибот қилиш тарбиявий аҳамиятга эга бўлади.

Ҳасан Абдуназаров