Солиқ қўмитасининг катта ҳажмли маълумотлар базаси босқичма-босқич янги серверларга миграция қилиш жараёни давом этмоқда, деб ёзади қўмита ахборот хизмати.

Шу муносабати билан, 2024 йил 7 декабрь соат 00:00дан 10 декабрь соат 06:00га қадар айрим ахборот тизимлари ва электрон солиқ хизматларининг иш фаолияти вақтинчалик чекланади.

Хусусан:

– Электрон ҳисоботлар;

– ЭРИ;

– ЭҲФ* (7-8 декабрь кунлари);

– Нотариал идоралари томонидан фуқаролик ҳолати бўйича маълумот қабул қилиш;

– корхоналарни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш;

– маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (тасниф.солиқ.уз);

– фискал маълумотлар оператори билан боғланишлар;

– электрон мурожаатлар ва бошқа хизматларда узилишлар кузатилади.

* ЭҲФ тизими 9-10 декабрь кунлари иш фаолиятида бўлади

Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўралди.