Ундан “Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” деган бош ғояни ўзида мужассамлаштирган қатор тадбирлар ўрин олган.

Ана шу тадбирлар доирасида қўмита мутасаддилари пойтахтимиздаги 30-меҳрибонлик уйи ҳамда 103-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат тарбияланувчилари билан учрашди.

Дастлаб Наврўзнинг азалий таомили ва халқимизнинг миллий қадриятларига биноан ҳолда дастурхон ёзилиб, ош тортилди. Болаларга қўмита номидан турли номдаги 1500 дан ортиқ китоб, 400 комплект канцелярия маҳсулотлари, ўйинчоқ ва ширинликлар улашилди.

Мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида бошланган самимий суҳбат куй-қўшиқ ва рақсларга уланди. Эътибордан мамнун бўлган тарбияланувчилар ўзлари яхши кўрган шеърлардан намуналар ўқиди. Келгуси орзу-мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.

Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари Юнусобод туманидаги оилавий меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳам совғалар тақдим этди.