Банк матбуот хизматининг хабар беришича, танловга 31 мартгача 16 мингга яқин аризалар келиб тушган. Ишларни баҳолаш учун Марказий банк вакиллари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайнерлик институти ва Интеллектуал мулк агентлигининг мутахассисларини ўз ичига олган танлов ҳайъати тузилади.
Ғолиблар 2 босқичда аниқланади:
Саралаш босқичида Танлов ташкилий қўмитаси ишларни техник талабларга мослигини текшириб, якуний босқичга ўтказиш учун муносиб ишлар бўйича танлов ҳайъати аъзоларига таклиф киритади.
Якуний босқичда ишлар 1 апрелдан 30 апрелгача Танлов ҳайъати томонидан баҳоланади ҳамда энг яхши иш аниқланади ва Интеллектуал мулк агентлиги хизматидан фойдаланган ҳолда «Сўм рамзи» лойиҳаси учун контрафакцияга текширилади.
Шунингдек, якуний қарор май ойида эълон қилинади.