Қайд этилишича, учала боланинг ота-онаси ҳам боланинг касаллик турларини билиб туриб тиббиёт варақасини бола соғломлиги ҳақида МТТга тақдим этган. Агар ота-оналаримиз боланинг тиббиёт картаси хулосасида берилган маълумотларида касаллик турини қайд этса, биринчи тиббий ёрдамни қандай усулда бериш аниқ бўлади. Бундай ҳолатларни олдини олиш юзасидан МТВ томонидан педагог тарбиячилар ҳам биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши бўйича махсус дастур ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, мактабгача таълим тизимида тиббий хизматни сифатли ташкил этиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамда ЮНИСЕФ кўмагида тизимда ишлаётган ҳамширалар малакасини ошириш учун махсус электрон платформа ишлаб чиқилди. Айни пайтда МТВ тизимида 8612та хамшира фаолият юритади улардан 26таси олий маълумотли.