NHS Trust маълумот беришича, Англиянинг ўзида 2020 йилнинг биринчи олти ойида нотўғри овқатланиш сабабли 2 483 бола шифохонага ётқизилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўп.
Ҳукумат маълумотларига кўра, 7,7 миллион катта ёшлилар озиқ-овқат танқислиги учун овқатланишдан маҳрум бўлган. Шу билан бирга, озиқ-овқат кассаларидан фойдаланишда кескин ўсиш кузатилди. Trussell Trust хайрия ташкилоти томонидан апрель ойида ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 89 фоизга кўпроқ озиқ-овқат тарқатилди. Фақатгина шу йилнинг ўзида Cambridge университети шифохонасида 915 та, Sheffield ўқитувчилар шифохонасида эса 587 та ҳолат қайд этилган. Liverpool аёллар шифохонаси ҳомиладорлик пайтида қониқарсиз овқатланиш ҳолатлари ҳақида хабар берган бўлса, Royal London Free ва Newcastle даги Tyneшифохонасида 656 та ҳолат қайд этилган.
«Бугунги кунда Буюк Британияда минглаб дўстлар, қариндошлар, қўшнилар ва ҳамкасблар тўйиб овқатланмаслик оқибатлари хавфи остида. Бу рақамлар мени ҳайратга солди ва ғазабимни келтирди. Британияда 2020 йилда одамлар тўйиб овқатланмаслик туфайли шифохонага ётқизилиши мумкин. Биз олдинга силжишимиз, барчага ёрдам берадиган ва мамлакатимизда ҳеч ким оч қолмаслигини таъминлайдиган ижтимоий хавфсизлик тизимини яратишимиз керак. Бу жимжитлик инқирозини ҳал қилишнинг асосий сабаблари аниқ. Нотўғри овқатланиш ва ўлим одатда чамбарчас боғлиқдир. Нотўғри овқатланиш шифохонада қолиш муддатини узайтиради, ҳаёт сифатини пасайтиради ва бошқа касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади», дейди депутат Лайла Моран.
Маълумотларга кўра, 2015 йилдан бери 11 515 нафар бола нотўғри овқатланиш билан шифохонага ётқизилган.