Мирзачўл, Дўстлик, Зафаробод, Зарбдор, Пахтакор, Арнасойнинг чўл ҳудудларидаги 12 минг гектар ерларда ҳам боғ ва сабзавот плантациялари ташкил этилди.

Вилоятда 110 миллион доллар ҳисобига 390 минг тонна мева-сабзавотни қуритиш, сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш қувватлари яратилди.

Умуман, сўнгги саккиз йилда Жиззахда саноат 2,5 триллиондан 25 триллион сўмга, хизматлар 2,5 триллиондан 20 триллионга, қишлоқ хўжалиги 9 триллиондан 30 триллион сўмга ошгани таъкидланди.

«Албатта, бу – катта ислоҳотларимизнинг бошланиши. Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлида ҳали кўп ишларни қилишимиз зарур», – деди Президентимиз.