Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Сирдарё вилояти, Гулистон туманида яшовчи 36 ёшли (эркак) У.Ф. томонидан содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра У.Ф. жабрланувчи А.Г.га “Мукофот ютиб олдингиз” мазмунидаги сохта ҳавола юборган, А.Г. ўзининг банк карта маълумотларини ва телефон рақамига келган махфий кодни киритганидан сўнг пластик картасидаги 2.207.700 сўм пуллар У.Ф. бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиш орқали, ечиб олганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан У.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.