Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 23 ёшли фуқаро Т.М. ариза билан мурожаат қилиб, "номаълум шахс" томонидан талон-торож қилинганлигини маълум қилган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Хоразм вилояти, Янгиариқ туманида яшовчи 21 ёшли А.И. “Телеграм” мессенжеридаги "ижарага хонадон" номли каналида фуқаро Т.М.нинг ишончига кириш орқали, ушбу хонадонни банд қилиб қўйиш учун олдиндан гаров сифатида 200.000 сўм пул маблағларини электрон шаклда ўзининг банк пластик картасига ўтказдириб олган ва уяли телефон қурилмасини ўчириб қўйганлиги аниқланди.
Жиноят содир этган А.И. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, А.И. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар  учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.