Н.С. бу бўйича ариза билан мурожаат қилди.
Тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида яшовчи 21 ёшли Р.А. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, Р.А., Н.С. билан “Телеграм” мессенжерида танишиб, тилла тақинчоқлар сотиши ҳақида алдаб, ундан ушбу маҳсулотлар учун олдиндан тўлов сифатида жами 1.800.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини унинг банк картасидан ўтказдириб олиб, сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган ва келишувга кўра, тилла тақинчоқлар етказиб бермаганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Р.А. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.