Кеча, соат 14:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор бошқарув марказига шу ҳақда ташвишли хабар келиб тушади.

Зудлик билан айтилган манзилга Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган. Қутқарувчиларнинг саъй ҳаракатлари натижасида сойда қолиб кетган фуқаро қутқариб қолинган ва соғ-саломат пастга олиб тушилган.