“23 та Starlink сунъий йўлдошининг учирилиши тасдиқланди”, дейилади хабарда.

Ракета АҚШнинг Шарқий қирғоғи вақти билан 23:01 да Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги SLC-40 учириш мажмуасидан ҳавога кўтарилди.

Қайд этилишича, бу Starlink лойиҳаси доирасида йил бошидан буён 63-парвоздир. Ҳаммаси бўлиб SpaceX орбитага 5,6 мингдан ортиқ транспорт воситасини олиб чиқди. 5,2 мингдан ортиқ сунъий йўлдош орбитада иш олиб бормоқда, деб хабар беради lenta.ru.