Навбатдаги ўтказилган тадбирлар доирасида “Спарк”  русумли транспорт воситаси туман ҳудудида тўхтатилиб, транспорт воситаси кўздан кечирилди.

Натижада, транспорт воситасининг салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, Республикамизга қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 907 қути биологик актив қўшимчалари борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларнинг қиймати қиймати 73 млн. сўмни ташкил этмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.