Низомга кўра, спорт мактабида ўқувчи-спортчилар контингенти, уларнинг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, 60 нафардан иборат ҳамда таълим олиш муддати ўқувчи-спортчи Ўзбекистон терма жамоасининг асосий (ёки захира) таркибида бўлган давр мобайнида давом этади. 

Спорт мактабига 18 ёш ва ундан катта спортчилар қабул қилинади.

Ўқувчи-спортчиларни сифатли танлаб олишни таъминлаш мақсадида спорт мактабида қабул ўринлари бўшаган кундан 1 ой муддатда танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисида эълон берилади.

Номзодларга қуйидаги минимал талаблар қўйилади: 

  • спорт усталигига номзоддан паст бўлмаган спорт тоифасининг мавжудлиги;
  • курашнинг тегишли ёш гуруҳлари ва услублари бўйича спортчилар ўртасида Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпионатларида эгалланган совринли ўринлар (1–3-ўрин) мавжудлиги.

Спорт мактабига ўқишга киришда номзодлар 100 балли тизим бўйича баҳоланади, шундан 30 балл умумий жисмоний тайёргарликка ва 70 балл махсус жисмоний тайёргарликка ажратилади.