Қарорга кўра, 2026 йилдан спорт курашлари бўйича қуйидаги мусобақалар мунтазам ўтказиб борилади:

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги;
  • Бош прокурор кубоги;
  • “Ўзбекистон ботирлари” турнири;
  • Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида кубок ва чемпионатлар.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ҳузурида Минтақавий спорт курашлари академияси (Академия) ташкил этилади.

Спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат мактабларида миллий кураш ва спорт курашлари бўйича спортчиларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳар бир туман (шаҳар)да 1 тадан умумий ўрта таълим муассасаларида спорт курашларига ихтисослашган спорт клублари ташкил этилади ва кураш маҳорат мактабларига бириктирилади.

Спортчиларни замонавий илмий-методик ёндашувлар асосида тайёрлаш учун хорижий тренерлар ва мутахассислар жалб этиб борилади.