Кеча юнон-рум кураши бўйича 23 ёшгача бўлган полвонлар ўртасидаги баҳсларнинг биринчи куни бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ушбу кун доирасида иштирок этган 4 нафар курашчимизнинг бари медалларга эга чиқди.
Хусусан, Шермуҳаммад Шарибжонов (-60 кг) ва Аброр Атабоев (-66 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалларга сазовор бўлди. Афсуски, Жаҳонгир Ҳамроев (-72 кг) ҳамда Дилшод Омонгелдиев (-77 кг) ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан мусобақани якунлади.
Шу тариқа юнон-рум курашчиларимиз биринчи кунги беллашувларни 2 та олтин ва 2 та кумуш медали билан тугатишди. Бугун қолган вазн тоифаларида медаллар учун беллашувлар давом эттирилади.