Унда аёллар ўртасида баландликка сакраш дастурида иштирок этган Сафина Садуллаева ғалаба қозонди, дея хабар қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси.
Юртдошимизга ушбу турнирда олтин медалга эга чиқиш учун 1.90 метрлик натижа кифоя қилди. Ўзбекистон вакиласидан кейинги ўринларни Украина ва венгриялик спортчилар мос равишда 1.86 ва 1.83 натижа билан банд этди.
Ғолиблар:
1. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.90
2. Катерина Табашник (Украина) – 1.86
3. Барбара Сзабо (Венгрия) – 1.83