Мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остидаги фестиваль доирасида Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари ҳамда Оқдарё туманида волейбол бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақага умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ҳамда аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари қамраб олинди. Ушбу оммавий спорт тадбирлари вилоятдаги туман (шаҳар)лардаги барча аҳоли ўртасида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
«Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остидаги оммавий спорт фестивали доирасида Самарқанд вилоятида февраль ойи «Волейбол ойлиги» деб эълон қилинган ва ушбу ойлик доирасида вилоятнинг барча туман(шаҳар)ларида волейбол мусобақалари ўтказилиш белгиланган.