“Ишлаб чиқарувчилар маҳсулотни кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда, чунки етказиб бериш занжири катта миқдордаги вакцина учун тайёр эмас. Биз ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқдамиз, аллақачон Россиядаги ўрта реакторлардан йирикларига ўтдик”, деди у CNBCга берган интервьюсида.

Дмитриев вакцинани Ҳиндистон, Бразилия, Хитой, Жанубий Кореяда ишлаб чиқариш режалаштирилгани, бундан ташқари бошқа мамлакатлар билан бу борада музокаралар олиб борилаётганини таъкидлади.

Жамғарма раҳбарининг сўзларига кўра, декабр ойида препаратни ишлаб чиқариш ҳажми жуда катта бўлади ва келгуси йилда у 500 миллион дозани (Россияда ва чет элда) ташкил қилади.