Учрашувда С.Сафоев икки қардош халқнинг тарихий муносабатлари, парламентлараро ҳамкорлик масалаларига тўхталди. Шу билан бирга республикамизда ўтказилган референдум жараёни, янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияга киритилган муҳим ўзгартиришлардан кўзланган асосий мақсад халқимиз турмуш тарзини янада яхшилаш, улар ҳар томонлама давлат ҳимоясида бўлишини бош қомусимиз билан мустаҳкамлаб қўйиш мақсад қилингани алоҳида тушунтирилди.
Ўз навбатида, республикамизда ўтказиладиган Президентлик сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этаётган А.Шакиров сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса яхши қўшничилик, парламентлараро ҳамкорлик борасидаги ишлар юзасидан ўзининг ижобий муносабатини билдирди.
Шунингдек, бўлажак сиёсий тадбирнинг муҳимлигига эътибор қаратиб, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнининг ташкилий даражасига юқори баҳо берди.
Мулоқот давомида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, Орол минтақасидаги сув муаммосини ҳал этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби масалалар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
С.Сафоев Қозоғистон Республикаси Парламенти вакили билан учрашди
Жорий йил 7 июлда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати қўмитаси раиси А. Шакиров билан учрашди.
Бугун Батуми шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви ўтказилди
- Андижонда юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди
- Термиз шаҳрида 1,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди
- Йўл қурилишида 31,36 миллиард сўмлик сифатсиз ишлар аниқланди
- Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда иссиқхоналар учун махсус экологик тартиб жорий этилади
- СМТИ: Транспорт йўналишлари тўлақонли иқтисодий коридорларга айланиши лозим
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
- Хоразмда Ляонинг педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали ташкил этилади
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим
- Терма жамоамиз ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади