Учрашувда С.Сафоев икки қардош халқнинг тарихий муносабатлари, парламентлараро ҳамкорлик масалаларига тўхталди. Шу билан бирга республикамизда ўтказилган референдум жараёни, янги таҳрирда қабул қилинган Конституцияга киритилган муҳим ўзгартиришлардан кўзланган асосий мақсад халқимиз турмуш тарзини янада яхшилаш, улар ҳар томонлама давлат ҳимоясида бўлишини бош қомусимиз билан мустаҳкамлаб қўйиш мақсад қилингани алоҳида тушунтирилди.
Ўз навбатида, республикамизда ўтказиладиган Президентлик сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этаётган А.Шакиров сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, айниқса яхши қўшничилик, парламентлараро ҳамкорлик борасидаги ишлар юзасидан ўзининг ижобий муносабатини билдирди.
Шунингдек, бўлажак сиёсий тадбирнинг муҳимлигига эътибор қаратиб, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнининг ташкилий даражасига юқори баҳо берди.
Мулоқот давомида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, Орол минтақасидаги сув муаммосини ҳал этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби масалалар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
С.Сафоев Қозоғистон Республикаси Парламенти вакили билан учрашди
Жорий йил 7 июлда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати қўмитаси раиси А. Шакиров билан учрашди.
Ўқувчини хорижга кетиши муносабати билан мактабдан чиқариш онлайн амалга оширилади
- Текширувдан ишончга, имкониятдан натижага: тадбиркорлар кутган имтиёзлар берилди
- Истиқлолнинг тарихий иродаси ва Янги Ўзбекистон феномени
- Саида Мирзиёева: Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланади
- Қашқадарёда экополиция инспекторига ҳужум қилинди
- Пойтахт туманларини ривожлантириш бўйича янги ёндашувлар белгилаб берилди
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?
- Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг мулоқоти Бухорода давом этади
- “Чорвоқ”да чўкиб кетган ота ва икки ўғил ҳодисаси тафсилотлари маълум қилинди
- Бакалавриатни имтиёзли диплом билан битирганларга малака тоифаси берилади
- Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишлар янгича ташкил этилади