Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бир пайтлар илғор хорижий мамлакатлар, кейинчалик асосан пойтахтда бажарилган юқори технологик операциялар, инновацион диагностика усуллари эндиликда ҳудудларда ҳам босқичма-босқич жорий этиляпти.

Хусусан, кейинги 7 йилда:

— Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари сони — 10 тадан 25 тага;

— уларнинг ҳудудий филиаллари 2 тадан 269 тага етказилди.

Касалликларни даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида 2017-2024 йилларда:

— диагностика усуллари — 70 тадан 547 тага;

— даволаш усуллари — 60 тадан 801 тага кўпайди.