Бугун барча тиббий кўриклар ижобий натижа кўрсатгани ва боланинг руҳий ҳолати меъёрида экани инобатга олиниб, унга яқинлари ҳамроҳлигида уйига рухсат берилди. Қизалоқ ҳозирча бувисининг қарамоғида бўлади.

Эстатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жажжи бемор З.А.нинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шарипов шахсан масъул этиб белгиланган, дея хабар бермоқда ССВ.