Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 59 269 023 дозага етди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шундан 46,5 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 12 720 731 доза вакцина захираси мавжуд.