Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, мазкур портал расмий статистик маълумотларни фойдаланувчиларга қулай кўринишда тақдим этиш мақсадида ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган маълумот ва метамаълумотларни электрон алмашинишнинг СДМХ стандарти талабларини тўлиқ инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.

Порталда 1000 дан ортиқ расмий статистик кўрсаткичлар жойлаштирилди, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида статистик кўрсаткичларни 5 хил форматда юклаб олиш ҳамда интеграция йўли билан тизимга уланиш йўлга қўйилди.