Бу ҳақда ТАСС агентлигига Предгорний муниципаль округи раҳбари Николай Бондаренко маълум қилди.

“Бугун Москва вақти билан соат 13:45 да Мирний қишлоғи ташқарисида моторли дельтаплан ҳалокатга учрагани ҳақида маълумот келиб тушди. Икки киши ҳалок бўлди”, деди Бондаренко.

Унга кўра, ҳалок бўлганлар Лермонтов ва Ставрополь аҳолисидир. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.

Фавқулодда хизматлар маълумотни тасдиқлади, деб хабар беради tass.ru.