Унда ҳам эркаклар, ҳам аёллар ўртасидаги баҳсларда иштирок этадиган атлетларимиз Чин ўлкасига йўл олди.

Регламентга кўра, жамоалар дастлаб гуруҳ, сўнг плей-офф босқичида иштирок этади. Бу борада ҳамюртларимизнинг рақиблари 28 сентябрь куни ўтадиган қуръадан сўнг маълум бўлади.

Жамоамиз мусобақага қуйидаги таркибда йўл олди:

Эркаклар:

Абдулазиз Анорбоев, Шоҳруҳ Искандаров, Элмурод Холиқов, Зоҳид Кенжаев.

Аёллар:

Асел Эркебаева, Розалина Ходжаева, Сўғдиёна Мадалиева, Марҳабо Магдиева.