Тошкент давлат стоматология институти клиникаси томонидан Республикамизда 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” сифатида кенг миқёсда нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг исботидир. Ногиронлиги бўлган шахсларга ижимоий ёрдам кўрсатиш халқимизга сингиб кетган ижобий қадрият саналади.
Тошкент давлат стоматология институти клиникаси ҳам бундай савобли ишларга бош қўшган ҳолда “Самимий табассум” номли тадбирни ташкиллаштирди.
Унда сана муносабати билан юртимиздаги қариялар уйидан 15 та, Тошкент шаҳридаги 22-ногиронлик уйидан 20 та бола олиб келиниб, бепул стоматологик хизмат кўрсатилди. Ёрдамга муҳтож яна 4 та бола бепул операция қилинди.