Тадқиқот шуни кўрсатдики, лаборатория сичқонларининг мияси стресс остида ичакларга сигнал юборади. Бу яллиғланиш ва ғайритабиий иммунитет реакциясини олдини оладиган маълум бир турдаги бактерияларни йўқ қилинишига олиб келади.
Сўнгги ўн йилликларда олимлар турли органлар бир-бири билан илгари тасаввур қилинганидан кўра кўпроқ ўзаро таъсир қилишини аниқлашди. Бундай алоқалардан бири мия ва ичак ўртасида аниқланди. Шундай қилиб, стресс остида мия бу ҳолатни енгишга ёрдам берадиган гормонлар ишлаб чиқаришни фаоллаштиради. Аммо у яллиғланишли ичак касалликларини ҳам қўзғатиши мумкин.
Янги тадқиқот муаллифлари асосий эътиборни ингичка ичак деворларида жойлашган Бруннер безларига қаратишди. Уларнинг асосий вазифаси шилимшиқ ишлаб чиқариш эканлиги тахмин қилинди. Аммо уларда кўп сонли нерв ҳужайралари ҳам мавжуд эди. Олимлар улар муҳимроқ рол ўйнаши мумкинлигини тахмин қилишди.
Тажрибалар шуни кўрсатдики, безларни олиб ташлаш организмнинг бактериал инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини пасайтиради. Бундан ташқари, яллиғланиш ва иммун кимёвий моддалар ҳаддан ташқари кўп бўлади.
Безларни олиб ташлаш, шунингдек, ичакларни қоплайдиган оқсилни ҳосил қилувчи бактерияларга ҳам таъсир қилди. Бу қатлам ичакдаги кераксиз моддаларининг қон оқимига киришига тўсқинлик қилади. Унинг мавжуд бўлмаслиги иммунитет реакциясига ва яллиғланишга олиб келади.
Тадқиқот гуруҳи безлардаги нерв ҳужайралари тўғридан-тўғри вагус нерви билан боғланганлигини аниқлашди, бу эса миянинг стрессга жавоб беришда иштирок этадиган қисми бўлган амигдалага олиб келади. Соғлом Бруннер безлари бўлган сичқонларни стрессга дучор қилиш безларни олиб ташлаш билан бир хил таъсир кўрсатди, дея хабар беради mir24.tv.