Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманида яшовчи (аёл) 34 ёшли Ю.Д. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.720.00 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилди.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида яшовчи 35 ёшли Х.М. содир этганлиги аниқланди.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.М., Ю.Д. билан "Телеграм" ижтимоий тармоғи орқали танишиб, унга Субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилиб уни алдаб, олдиндан 1.720.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олган ва ёзишмаларни юбориб, алоқани узиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.М.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.