Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида алоҳида экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта тиклаш мақсадида умумий майдони 280 507 гектар бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклидаги «Судоче-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.
Буюртма қўриқхонасининг асосий мақсади қирғоқ ландшафтлари, каналлар, коллекторлар ва улардаги сув оқими, сув атрофида яшовчи қушлар, ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган балиқлар, йиртқич қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонларни сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта кўпайтиришдан иборат.
Давлат экология қўмитасига 2021 йил якунига қадар Судоче кўлини халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқ жойлар рўйхатига киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилди.
Маълумот учун: Ҳозирда 6 та давлат қўриқхонаси, 1 та мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси, 6 та табиат боғи, 1 та миллий боғ, 11 та табиат ёдгорлиги, 2 та биосфера резервати, 12 та буюртма қўриқхонаси, 1 та Жайрон махсус питомниги мавжуд. «Судоче-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилиши натижасида Уларнинг умумий майдони 3,521 миллион гектардан 3,801 миллион гектарга ёки мамлакатимиз ҳудудининг 7,84 % дан 8,46 % га кўпайди, деб деб хабар беради Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати.